Git
Chapters ▾ 2nd Edition

1.5 Иш бошланиши - Git ни ўрнатиш

Git ни ўрнатиш

Git ни ишлатишдан аввал уни сиз ўзингизни компьютерингизга ўрнатишингиз керак. Хатто, у ўрнатилган бўлса ҳамки, уни янгилаб олиш учун бу ажойиб баҳона бўлади. Сиз уни йиғилган пакетдан ўрнатишингиз ёки манба очиқ кодини юклаб мустақил равишда компиляция қилишингиз ҳам мумкин.

Note

Ушбу китобда Git нинг 2.0.0 талқини ишлатилади. Китобда кўриб ўтилган кўпгина командалар эски талқинларда ҳам тўғри ишласада айримлари бироз бошқачароқ ишлаши мумкин. Git етарли даражада аввалги талқинларни қўллашга яхши бўлгани учун китобда келтирилган мисоллар 2.0 талқиндан юқорисида тўғри ишлаши керак.

Linux га ўрнатиш

Агар сиз Git ни Linux га бинар пакет сифатида ўрнатишни хоҳласангиз, буни онсонгина, сизни дистрибутивингиз пакетлар менеджери орқали қилишингиз мумкин. Агар сизда Fedora бўлса yum дан фойдаланишингиз мумкин:

$ yum install git

Агар сизда Debian асосидаги дистрибутив бўлса масадан Ubuntu бўлса, apt-get ни ишлатиб кўринг:

$ apt-get install git

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун, турли хил Unix тизимларига Git ни ўрнатиш бўйича кўрсатмалар учун http://git-scm.com/download/linux сайтга қаранг

Mac га ўрнатиш

Mac га Git ни ўрнатиш бўйича бир қанча усуллари мавжуд. Энг соддаси — Xcode Command Line Tools ни ўрнатиш. Mavericks (10.9) ва ундан юқори талқинларида оддийгина биринчи бор git ни терминалда ишлатиб бунга эришишингиз мумкин. Агар Git ўрнатилмаган бўлса уни ўрнатиш бўйича таклиф берилади.

Агар сиз энг охирги ишончли талқинни олишни хоҳласангиз, у ҳолда бинар ўрнатувчидан фойдаланишингиз мумкин. Git ни OS X га ўрнатувчини юклаш имкони қуйидаги манзилдаги сайтда http://git-scm.com/download/mac.

Git OS X ўрнатувчи.
Figure 7. OS X Git ўрнатувчиси.

Сиз шунингдек Git ни GitHub ни Mac га ўрнатаётган вақтингизда ўрнатишингиз мумкин. Унинг Git график интерфейси командалар сатри дастгоҳини ўрнатиш имконига ҳам эга. GitHub клиентини Mac учун юклаб олишни http://mac.github.com [] сайтдан амалга ошириш мумкин..

Windows га ўрнатиш

Git ни Windows га ўрнатишнинг ҳам бир қанча усуллари мавжуд. Расмий йиғилган тўпламни Git нинг расмий сайтидан юклаб олиш имкони мавжуд. Фақат http://git-scm.com/download/win мурожаатга ўтинг ва юклаш автоматик тарзда бошланади. Шунга эътибор берингки бу Windows учун Git лойиҳасининг номи (бошқа номи msysGit), қайсики Git ниг ўзидан ажратилгани; у ҳақда маълумот олиш учун қуйидаги сайтга мурожаат қилинг http://msysgit.github.io/.

Git ни ўрнатишни иккинчи содда усули — Windows учун GitHub ни ўрнатиш. Унинг ўрнатувчиси ўзида Git нинг командалар сатри дастгоҳи ва GUI сини ташкил қилади. У шунингдек Powershell билан ҳам тўғри ишлайди, рўйҳатга олинган маълумотларини сақлаш имконини ва CRLF ни тўғри созлашни ҳам аниқ яратиб беради. Ушбу нарсалар билан бироз кейинроқ танишасиз, бу ерда улар сиз учун зарур эканлигини белгилаб қўямиз. Сиз GitHub ни Windows учун http://windows.github.com сайтдан юклашингиз мумкин.

Манбадан ўрнатиш

Кўпчилик Git ни манбадан ўрнатишни афзал деб билишади. Сабаби бундай услуб энг охирги талқинни олиш имконини беради. Одатда бинар ўрнатувчилар бироз орқада қолиб юришади, бироқ охирги кунларда уларнинг фарқлари деярли қолмаябди.

Агар сиз ҳақиқатдан ҳам Git ни манбадан ўрнатишни хоҳласангиз сизда у боғлиқ бўлган қуйидаги кутубхоналар ўрнатилган бўлиши керак: curl, zlib, openssl, expat, ва libiconv. Масалан, агар сизни тизимингизда yum (масалан, Fedora) ёки apt-get (масалан, Debian га асосланган тизимлар) ишлатилаётган бўлса сиз Git ни компиляция қилиб бинар файлларни тўплашингиз ва ўрнатишингиз учун зарур бўлган барча боғлиқликларни қуйидаги командалар ёрдамида ўрнатишингиз мумкин:

$ yum install curl-devel expat-devel gettext-devel \
  openssl-devel zlib-devel
$ apt-get install libcurl4-gnutls-dev libexpat1-dev gettext \
  libz-dev libssl-dev

Турли хил форматдаги (doc, html, info) қўлланмаларни тўплаш учун қуйидаги боғлиқликлар керак бўлади:

$ yum install asciidoc xmlto docbook2x
$ apt-get install asciidoc xmlto docbook2x

Агар сизда зарур боғлиқликлар мавжуд бўлса сиз ишни давом эттириб энг янги манба архивини қуйидаги жойдан олишингиз мумкин бўлади. Kernel.org сайти https://www.kernel.org/pub/software/scm/git, ёки унинг ойнаси бўлмиш GitHub сайтидан https://github.com/git/git/releases. Албатта GitHub дан юклаш бир мунча онсон, бироқ агар сиз нима кўчираётганингизни текширмоқчи бўлсангиз kernel.org саҳифасида релизлар имзоларига эга.

Сўнгра, компиляция қилинг ва ўрнатинг:

$ tar -zxf git-2.0.0.tar.gz
$ cd git-2.0.0
$ make configure
$ ./configure --prefix=/usr
$ make all doc info
$ sudo make install install-doc install-html install-info

Бундан кейин сиз Git ни Git ни янгилаш хизматчиси ёрдамида олишингиз мумкин бўлади:

$ git clone git://git.kernel.org/pub/scm/git/git.git
scroll-to-top