Git
Chapters ▾ 2nd Edition

1.6 Иш бошланиши - Git да биринчи созлашлар

Git да биринчи созлашлар

Энди сизда Git ўрнатилганидан кейин, сиз қандайдир созлашларни амалга оширишни хоҳласангиз, буни бир марта қиласиз. Сабаби, Git ни янгилаган вақтингизда ҳам, ундаги созлашлар сақланиб қолади. Лекин сиз уларни ихтиёрий вақтда ўзгартиришингиз мумкин.

Git ташкил этувчиларига gitconfig ҳам кириб, у Git нинг ташқи кўринишини ва иш жараёнининг барча турини бошқарувчи параметрларни кўриш ва ўзгартиришда хизмат қилади. Бу параметрлар учта жойда сақланиши мумкин:

  1. /etc/gitconfig файли – у ўзида сизнинг тизимингиздаги барча фойдаланувчи ва уларнинг омборлари учун умумий бўлган қийматларни сақлайди. Агар сиз gitconfig ни ишга тушираётган вақтиингизда --system параметрини кўрсатсангиз у ҳолда параметрлар ана шу файлдан ўқилиб ва ана шу файлга сақланади.

  2. ~/.gitconfig файл маълум бир фойдаланувчига тегишли бўлган созлашларни сақлайди. Ушбу файл --global параметри кўрсатилганда ишлатилади.

  3. Айни вақтда сиз ишлаб турган омборнинг Git каталогидаги созловчи config файл (.git/config) аниқ бир омборнинг созлашларини сақлайди.

Ҳар бир ичкаридаги созлашлар ташқаридаги созлашларни ўрнини эгаллайди. Яъни .git/config файл /etc/gitconfig файлни ёпади.

Windows тизимида .gitconfig файлини $HOME (C:\Users\$USER кўпчилик фойдаланувчилар учун) каталогидан қидиришади. Бундан ташқари Git, ўрнатувчини ишга туширган вақтингизда Git ни қаерга ўрнатишни кўрсатган бўлсангиз ана шу каталогдаги Msys каталогига нисбатан /etc/gitconfig файлини қидиради.

Фойдаланувчи номи

Ўрнатишни амалга оширганингиздан кейин сизни биринчи қилишингиз керак бўлган ишингиз – исмингизни ва электрон манзилингизни кўрсатиш. Бу маълумотлар ҳар бир жўнатилувчиларга (коммитларга) уланганлиги сабабли муҳим бўлиб, уни кейинчалик ўзгартириб бўлмайди:

$ git config --global user.name "John Doe"
$ git config --global user.email johndoe@example.com

Такрорлайман, ушбу ўзгаришларни бир марта қилиш керак. Агар сиз –global параметрини кўрсатсангиз Git бу маълумотларни ушбу тизимда нима иш қилсангиз барчасида ишлатади. Агарда маълум бир проектлар учун алоҳида исм ва электрон манзилларни кўрсатмоқчи бўлсангиз керакли лойиҳа каталогида командаларни --global параметрисиз бажариш етарли.

Баъзи GUI дастурлар уларни биринчи бор ишга туширганингизда уни киритишни сўрайди.

Таҳрирловчини танлаш

Сиз ўз исмингизни кўрсатдингиз, энди Git да ишлаган вақтда бирор ҳабарни киритишда керак бўладиган матнли таҳрирловчини танлаш керак. Ўзгаришсиз ҳолатда Git сизнинг тизимингиздаги стандарт таҳрирловчини ишлатади, одатда бу Vi ёки Vim. Агар сиз бошқа таҳрирловчини ишлатмоқи бўлсангиз масалан, Emacs ни у ҳолда қуйидагини бажариш керак:

$ git config --global core.editor emacs
Warning

Vim ва Emacs — машҳур матнли таҳрирловчилар уларни Unix операцион тизимига ўхшаш бўлган Linux ва Mac каби тизимларда кўп ишлатишади. Агар сиз ушбу таҳрирловчилар билан таниш бўлмасангиз ва Windows да ишласангиз у ҳолда эҳтимол сизга сиз ишлатаётган таҳрирловчини Git билан ишлаш учун созлаш ҳақидаги кўрсатмалар керак бўлар. Агар сиз таҳрирловчини ўрнатмаган бўлсангиз ва Vim ёки Emacs дастурлари билан таниш бўлмасангиз у ҳолда улар ишга туширилган вақтда қийин вазиятга тушиб қолишингиз мумкин.

Созлашларни текшириш

Агар сиз қўлланилаётган созлашларни текшириб кўрмоқчи бўлсангиз gitconfig --list командасидан фойдаланишингиз мумкин. Бу вақтда Git барча топа олган файлларни ичидагиларни кўрсатади:

$ git config --list
user.name=John Doe
user.email=johndoe@example.com
color.status=auto
color.branch=auto
color.interactive=auto
color.diff=auto
...

Созлашларда баъзи бир калитлар (номлар) бир неча марта такрорланиши мумкин. Сабаби айнан битта номли калитни у ҳар хил файллардан ўқийди(масалан /etc/gitconfig ва ~/.gitconfig дан). Бу ҳолатда Git ҳар бир калитнинг охирги учраганини ишлатади.

Шунингдек, сиз қуйидаги командани бажариб, аниқ бир калитни текширишингиз ҳам мумкин gitconfig <калит>:

$ git config user.name
John Doe
scroll-to-top