Git
Chapters ▾ 2nd Edition

1.2 Иш бошланиши - Git нинг қисқача тарихи

Git нинг қисқача тарихи

Кўп бошқа ажойиб нарсалар каби Git номини яратилиши музокаралар орасида яратилди.

Linux ядроси – ҳақиқатдан ҳам жуда катта очиқ лойиҳа. Мавжуд Linux ядроси кодларига ўзгаришлар (1991-2002) патчларни қабул қилиш ва талқинларни архивлаш орқали амалга оширилган. 2002 йилда лойиҳа ҳимояланган (патентланган, муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган, ўзганиинг мулки ҳисобланган) талқинларни бошқариш тақсимланган тизими BitKeeper га ўтказилди.

2005 йилда Linux ядросини яратувчи жамоаси ва BitKeeper ни яратувчи компания орасидаги муносабат бузилди ва маҳсулотдан бепул фойдаланиш бекор қилинди. Бу Linux яратувчиларининг (ва шахсан Линукс асосчиси ЛинусТорвальдсни) BitKeeper дан фойдаланиш давомида оширган малакаларига асосланган ҳолда ўз тизимларини яратиши учун туртки бўлди. Янги тизим учун асосий талаблар қуйидагилар эди:

  • Тезлик

  • Архитектураси соддалиги

  • Чизиқли бўлмаган дастурлашни қўллаши (мингдан ортиқ параллел тармоқлар)

  • Тўлиқ тақсимланган

  • Linux ядроси каби катта лойиҳалар билан самарали ишлай олиш (ҳам тезлик жиҳатдан, ҳам маълумотлар ҳажми жиҳатдан)

Git ни 2005 туғилган йилидан бошлаб, ишлатилиш вақтида ўзининг бошланғич хусусиятларини сақлаган ҳолда содда кўринишда қоладиган тарзда яратишди. У ҳақиқатдан ҳам тез, катта лойиҳалар учун жуда самарали шунингдек чизиқли бўлмаган ишлаб чиқаришларни ажойиб тармоқлантириш тизимига эга (Git да тармоқланиш га қаранг).