-
1. Иш бошланиши
- 1.1 Талқинларни бошқариш ҳақида
- 1.2 Git нинг қисқача тарихи
- 1.3 Git асоси
- 1.4 Командалар сатри
- 1.5 Git ни ўрнатиш
- 1.6 Git да биринчи созлашлар
- 1.7 Қандай ёрдам олиш мумкин?
- 1.8 Хулосалар
-
2. Git асослари
-
3. Git да тармоқланиш
-
4. Git серверда
- 4.1 The Protocols
- 4.2 Getting Git on a Server
- 4.3 Sizning SSH ochiq (public) kalitingizni generatsiyalash
- 4.4 Setting Up the Server
- 4.5 Git Daemon
- 4.6 Smart HTTP
- 4.7 GitWeb
- 4.8 GitLab
- 4.9 Third Party Hosted Options
- 4.10 Хулосалар
-
5. Distributed Git
- 5.1 Distributed Workflows
- 5.2 Contributing to a Project
- 5.3 Maintaining a Project
- 5.4 Summary
-
6. GitHub
-
7. Git Tools
- 7.1 Revision Selection
- 7.2 Interactive Staging
- 7.3 Stashing and Cleaning
- 7.4 Signing Your Work
- 7.5 Searching
- 7.6 Rewriting History
- 7.7 Reset Demystified
- 7.8 Advanced Merging
- 7.9 Rerere
- 7.10 Debugging with Git
- 7.11 Qism modullar (Submodule)
- 7.12 Bundling
- 7.13 Replace
- 7.14 Credential Storage
- 7.15 Summary
-
8. Customizing Git
- 8.1 Git Configuration
- 8.2 Git Attributes
- 8.3 Git Hooks
- 8.4 An Example Git-Enforced Policy
- 8.5 Summary
-
9. Git and Other Systems
- 9.1 Git as a Client
- 9.2 Migrating to Git
- 9.3 Summary
-
10. Git Internals
- 10.1 Plumbing and Porcelain
- 10.2 Git Objects
- 10.3 Git References
- 10.4 Packfiles
- 10.5 The Refspec
- 10.6 Transfer Protocols
- 10.7 Maintenance and Data Recovery
- 10.8 Environment Variables
- 10.9 Summary
-
A1. Appendix A: Git in Other Environments
- A1.1 Graphical Interfaces
- A1.2 Git in Visual Studio
- A1.3 Git in Eclipse
- A1.4 Git in Bash
- A1.5 Git in Zsh
- A1.6 Git in Powershell
- A1.7 Summary
-
A2. Appendix B: Embedding Git in your Applications
- A2.1 Command-line Git
- A2.2 Libgit2
- A2.3 JGit
-
A3. Appendix C: Git Commands
- A3.1 Setup and Config
- A3.2 Getting and Creating Projects
- A3.3 Basic Snapshotting
- A3.4 Branching and Merging
- A3.5 Sharing and Updating Projects
- A3.6 Inspection and Comparison
- A3.7 Debugging
- A3.8 Patching
- A3.9 Email
- A3.10 External Systems
- A3.11 Administration
- A3.12 Plumbing Commands
1.6 Иш бошланиши - Git да биринчи созлашлар
Git да биринчи созлашлар
Энди сизда Git ўрнатилганидан кейин, сиз қандайдир созлашларни амалга оширишни хоҳласангиз, буни бир марта қиласиз. Сабаби, Git ни янгилаган вақтингизда ҳам, ундаги созлашлар сақланиб қолади. Лекин сиз уларни ихтиёрий вақтда ўзгартиришингиз мумкин.
Git ташкил этувчиларига gitconfig ҳам кириб, у Git нинг ташқи кўринишини ва иш жараёнининг барча турини бошқарувчи параметрларни кўриш ва ўзгартиришда хизмат қилади. Бу параметрлар учта жойда сақланиши мумкин:
-
/etc/gitconfig
файли – у ўзида сизнинг тизимингиздаги барча фойдаланувчи ва уларнинг омборлари учун умумий бўлган қийматларни сақлайди. Агар сизgitconfig
ни ишга тушираётган вақтиингизда--system
параметрини кўрсатсангиз у ҳолда параметрлар ана шу файлдан ўқилиб ва ана шу файлга сақланади. -
~/.gitconfig
файл маълум бир фойдаланувчига тегишли бўлган созлашларни сақлайди. Ушбу файл--global
параметри кўрсатилганда ишлатилади. -
Айни вақтда сиз ишлаб турган омборнинг Git каталогидаги созловчи
config
файл (.git/config) аниқ бир омборнинг созлашларини сақлайди.
Ҳар бир ичкаридаги созлашлар ташқаридаги созлашларни ўрнини эгаллайди. Яъни .git/config
файл /etc/gitconfig
файлни ёпади.
Windows тизимида .gitconfig
файлини $HOME
(C:\Users\$USER
кўпчилик фойдаланувчилар учун) каталогидан қидиришади.
Бундан ташқари Git, ўрнатувчини ишга туширган вақтингизда Git ни қаерга ўрнатишни кўрсатган бўлсангиз ана шу каталогдаги Msys каталогига нисбатан /etc/gitconfig
файлини қидиради.
Фойдаланувчи номи
Ўрнатишни амалга оширганингиздан кейин сизни биринчи қилишингиз керак бўлган ишингиз – исмингизни ва электрон манзилингизни кўрсатиш. Бу маълумотлар ҳар бир жўнатилувчиларга (коммитларга) уланганлиги сабабли муҳим бўлиб, уни кейинчалик ўзгартириб бўлмайди:
$ git config --global user.name "John Doe"
$ git config --global user.email johndoe@example.com
Такрорлайман, ушбу ўзгаришларни бир марта қилиш керак. Агар сиз –global параметрини кўрсатсангиз Git бу маълумотларни ушбу тизимда нима иш қилсангиз барчасида ишлатади. Агарда маълум бир проектлар учун алоҳида исм ва электрон манзилларни кўрсатмоқчи бўлсангиз керакли лойиҳа каталогида командаларни --global параметрисиз бажариш етарли.
Баъзи GUI дастурлар уларни биринчи бор ишга туширганингизда уни киритишни сўрайди.
Таҳрирловчини танлаш
Сиз ўз исмингизни кўрсатдингиз, энди Git да ишлаган вақтда бирор ҳабарни киритишда керак бўладиган матнли таҳрирловчини танлаш керак. Ўзгаришсиз ҳолатда Git сизнинг тизимингиздаги стандарт таҳрирловчини ишлатади, одатда бу Vi ёки Vim. Агар сиз бошқа таҳрирловчини ишлатмоқи бўлсангиз масалан, Emacs ни у ҳолда қуйидагини бажариш керак:
$ git config --global core.editor emacs
Warning
|
Vim ва Emacs — машҳур матнли таҳрирловчилар уларни Unix операцион тизимига ўхшаш бўлган Linux ва Mac каби тизимларда кўп ишлатишади. Агар сиз ушбу таҳрирловчилар билан таниш бўлмасангиз ва Windows да ишласангиз у ҳолда эҳтимол сизга сиз ишлатаётган таҳрирловчини Git билан ишлаш учун созлаш ҳақидаги кўрсатмалар керак бўлар. Агар сиз таҳрирловчини ўрнатмаган бўлсангиз ва Vim ёки Emacs дастурлари билан таниш бўлмасангиз у ҳолда улар ишга туширилган вақтда қийин вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. |
Созлашларни текшириш
Агар сиз қўлланилаётган созлашларни текшириб кўрмоқчи бўлсангиз gitconfig --list
командасидан фойдаланишингиз мумкин. Бу вақтда Git барча топа олган файлларни ичидагиларни кўрсатади:
$ git config --list
user.name=John Doe
user.email=johndoe@example.com
color.status=auto
color.branch=auto
color.interactive=auto
color.diff=auto
...
Созлашларда баъзи бир калитлар (номлар) бир неча марта такрорланиши мумкин. Сабаби айнан битта номли калитни у ҳар хил файллардан ўқийди(масалан /etc/gitconfig
ва ~/.gitconfig
дан).
Бу ҳолатда Git ҳар бир калитнинг охирги учраганини ишлатади.
Шунингдек, сиз қуйидаги командани бажариб, аниқ бир калитни текширишингиз ҳам мумкин gitconfig <калит>:
$ git config user.name
John Doe