Git
Chapters ▾ 2nd Edition

3.7 Git да тармоқланиш - Хулосалар

Хулосалар

Биз Git даги тармоқланиш ва бирлаштиришларнинг асосий функцияларини кўриб чиқдик. Сиз бемалол тармоқни ярата олишингиз ва тармоқлар аро ўтишни, маҳаллий тармоқларни бирлаштиришларни қийинчиликларсиз амалга ошира оладиган бўлишингиз керак. Шунингдек, сиз ўзингизни тармоқларингизни серверга юборишни, умумий тармоқларда бошқа одамлар билан биргаликда ишлай олишни ва бошқа яратувчиларга тармоқларингиздан фойдаланиш имконини бергунга қадар уларни қўллашга тайёр қилишни ўрганган бўлишингиз керак. Навбатдаги бўлимда биз сиз билан сизнинг ўз серверингизни Git – омбори учун яратилган хостинг билан ишга тушириш учун нима қилиш кераклиги ҳақида гаплашамиз.