Git
Chapters ▾ 2nd Edition

1.7 Иш бошланиши - Қандай ёрдам олиш мумкин?

Қандай ёрдам олиш мумкин?

Git ни ишлатаётган вақтингизда агар сизга ёрдам керак бўлса, керакли команда учун қўлланмани очишнинг учта йўли бор:

$ git help <verb>
$ git <verb> --help
$ man git-<verb>

Масалан, қуйидаги ёрдамида config командаси учун қўлланмани очиш мумкин:

$ git help config

Ушбу командалар яхшилиги шундаки, тармоққа уланиш имкони йўқ вақтда ҳам уларни ишлатиш мумкин. Агар сизга ушбу қўлланма ёрдами етарли бўлмаса сиз уларни Freenode IRC (irc.freenode.net) сервер #git ва #github каналларидан қидириб кўришингиз мумкин. Одатда у ерда Git ни яхши биладиган ва сизга ёрдам бера оладиган юзлаб одамлар бўлишади.

scroll-to-top